Апрель ойининг бошида ҳаво ҳарорати қандай бўлади?

15:48 30 Март 2020 Жамият
174 0

архив фото

30 март куни Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво кириши билан об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат илийди ва меъёрий қийматлардан бир оз юқори бўлиб 20-25 даража илиқ атрофидани ташкил қилади.

Март ойининг сўнгги куни Каспий денгизи жануби-ғарбий қисми устидаги жанубий циклон Ўзбекистон ҳудудига силжиб булутлилик ортади ва республика ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳаорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

1 апрелда Кавказдан совуқ антициклон кириши билан мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат пасайиб, 13-18 даража илиқни ташкил қилади.

2 апрелда тунда ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво нобарқарор бўлиб туради, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат 5-10 даража бўлади, кундузи бир оз кўтарилиб 15-20 даражани ташкил қилади.

3 апрелда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда фақат шимолий туманларда Қозоқистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши натижасида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат мамлакатимизнинг катта қисмида кечаси 7-12 даража бўлади, кундузи 20-25 даражагача кўтарилади, шимолда ёмғир билан 15-20 даражани ташкил қилади.

4 апрелда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аввалгидек сақланиб, шу кун учун хос бўлган иқлимий меъёрдан бир оз юқори бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?