Apple қурилмалари сезиларли даражада қимматлашиши мумкин

18:33 30 Июль 2018 Дунё
594 0
Фото: ixbt.com

Apple брендига тегишли маҳсулотлар АҚШнинг қўшимча 10 фоизлик божлар киритилган Хитой товарлари рўйхатига тушиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, унинг алоҳида қурилмалари нархи сезиларли даражада ошиши кутиляпти.

Financial Times нашрида ёзилишича, Apple компаниясининг iPhone смарфтонлари ва Mac компьютерларига нисбатан бундай хатар йўқ. Лекин Apple Watch соатлари, HomePod колонкалари ва AirPods қулоқчинлари қўшимча солиқ солиниши мумкин бўлган бошқа гаджетлар орасидан жой олиши эҳтимоли бор. Божлар эса уларнинг бозордаги қиймати қимматлашувига ҳам олиб келади.

Нега энди АҚШ қўллаётган божларга АҚШга тегишли бренд тушяпти дерсиз?

Сабаби Apple маҳсулотлари Чин ўлкасидаги заводларда Хитой эҳтиёт қисмларидан йиғилади.

Мустақил экспертларнинг фикрича, Apple яқин орада божлар ўрнини қоплаш учун АҚШдаги нархларини оширишга мажбур бўлади ёки даромадлар бўйича кўрсаткичлари дуч келадиган зарбани қабул қилиб олади.

Financial Times манбасида қайд этилишича, АҚШ савдо вазирлиги томонидан янги чеклов божлари бўйича тайёрланган рўйхатга ўз ишлаб чиқаришини Хитойда йўлга қўйган Американинг бошқа компаниялари ҳам тушиши мумкин. Amazon’s Echo ва Google Home ақлли колонкалари, Sonos электроника ва акустика воситалари шулар жумласидандир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019