“Apple” дунё бўйлаб юзга яқин дўконлари очилганлигини эълон қилди

19:35 18 Май 2020 Дунё
2023 0

Фото: akket.com

“Apple” компаниясининг вице-президенти Дейдра ОʼБрайен бугундан пандемия туфайли вақтинча ёпилган дунё бўйлаб юзга яқин дўконлар ўз фаолиятини қайта бошлаганини маълум қилди.

“Бугундан юзга яқин дўконларимиз яна харидорларга ўз эшикларини очади”, деган у.

Қайд этилишича, эндиликда харидорлар дўконларга киришдан олдин ниқоб тақишлари керак бўлади. Шунингдек, уларнинг тана ҳароратлари ҳам ўлчанади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия сабаб 14 март куни “Apple” АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги чакана савдо дўконларини ёпишга қарор қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?