АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи эълон қилинди

16:48 07 Сентябр 2018 Спорт
340 0
Фото: «Тоттенҳэм» расмий твиттери

“Уотфорд” бош мураббийи Хави Грасия Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Грасия бошчилигида “Уотфорд” август ойида ўтказилган премьер-лига доирасида 3та учрашувнинг барчасида ғалабага эришди. Испаниялик мутахассис бу соврин учун Юрген Клопп (“Ливерпуль”, 3та ғалаба), Маурисио Почеттино (“Тоттенҳэм”, 3та ғалаба) ва Маурисио Сарри (“Челси”, 3та ғалаба) билан курашда ғолиб келди.

Шунингдек ойнинг энг яхши футболчиси номи ҳам маълум бўлди. Бу номга “Тоттенҳэм” футболчиси Лукас Моура сазовор бўлди. Бразилиялик футболчи 3та ўйинда 3та гол киритиб, жамоасининг муҳим ғалабаларига ҳисса қўшди.

Лукасдан ташқари ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Маркос Алонсо (“Челси”), Нил Этериж (“Кардифф”), Садио Мане (“Ливерпуль”), Бенжамин Менди (“Манчестер Сити”), Роберто Перейра (“Уотфорд”) ва Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”) даъвогарлик қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар