АОКАда Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

18:25 12 Апрель 2019 Жамият
404 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Цзян Ян хоним ва ХХР нинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Чжан Вэнчуан билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида “Кўнгил кўзи” лойиҳасини амалга оширишда икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларни ўқув, бадиий, илмий ва бошқа турдаги адабиётлар билан таъминлаш, матбаа ускуналарини модернизация қилиш, босмахона ва ишлаб чиқариш биносини таъмирлаш, Кўзи ожизлар босмахонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Хитой томони Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувига шароит яратиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этиб, “Кўнгил кўзи” лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019