АОКА блогерлар ва ОАВни тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликка чақирди

22:53 13 Март 2020 Жамият
360 0

Архив сурат

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ОАВ ва блогерларни тасдиқланмаган ва ишончли манбага эга бўлмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

“Бугун ижтимоий тармоқларда ва бир қатор блогерлар томонидан тасдиқланмаган ҳамда ишончли манбага эга бўлмаган маълумотлар тарқатилди.

Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган ва буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга, жамиятда ўз меҳнати туфайли таъсир кучига эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим, деб ўйлайман. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп.

ОАВ ва блогерлар ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.

Алоҳида таъкидлашни истар эдикки, АОКА барча ОАВ ва блогерлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда ва бундан кейин ҳам уларнинг ахборот олишлари учун кўмак беришга тайёр”, дейди Дилшод Саиджонов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?