Анвар қори Турсуновнинг ҳолати ҳақида баёнот берилди

09:41 08 Июнь 2018 Жамият
34006 0

Бугун 8 июнь саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар яна тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, “Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда”. 

Анвар қори Турсунов оиласи билан яқин алоқада бўлган яна бир манба, таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг ёзишича, “Бугун ижтимоий тармоқларда қорининг ҳаёти билан боғлиқ эълон қилинган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. 

Бундай асоссиз хабарлар жамоатчиликни чалғитмоқда”, дейди Муҳаммад Исмоил ўз хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019