Антониу Гутерреш​ БМТнинг 75 йилдаги энг асосий ютуғини маълум қилди

00:30 05 Май 2020 Дунё
443 0

Фото: AFP

БМТнинг асосий ютуғи шундаки, ташкилотнинг 75 йиллик кўплаб саъй-ҳаракатлари сабаб инсоният Учинчи жаҳон урушидан қочишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш​ “ТАСС” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“75 йил ичида биронта ҳам катта уруш бўлмади. Биз Учинчи жаҳон урушидан қочишга муваффақ бўлдик. Инсоният БМТ ва бошқа ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу 75 йил ичида Биринчи жаҳон уруши ва Иккинчи жаҳон уруши каби фожиали вазиятга тушиб қолмасдан яшай олди. Бу бизнинг бугунги ютуғимиз”, дейди ташкилот раҳбари.

Гутерреш тинчлик ва хавфсизлик “БМТнинг устувор вазифалари” эканлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, унинг сўзларига кўра, ташкилот ҳозирда ўз фаолияти натижалари билан фахрланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?