Антибиотикларни тавсия қилиш учун қандай кўрсатмалар бўлиши керак?

01:30 19 Октябр 2020 Жамият
122 0

Антибиотикларни тавсия қилиш учун қандай кўрсатмалар бўлиши керак? Ушбу саволга Штаб аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

"Антибиотиклар тавсия қилиш учун бир қатор кўрсатмалар бўлиши керак: булар йирингли балғам пайдо бўлиши, қон таҳлилидаги ўзгаришлар, яъни лейкоцитлар ва нейтрофилларни ошиши, яллиғланиш кўрсаткичларини с-реактив оқсилни ошиши ҳисобланади.

Антибиотикларни тавсия қилиш учун организм суюқликларидан бактериологик экмага (бак.пасев) таҳлил қилинади. Ушбу жараён даврида ўсиб чиқадиган инфекцияга қарши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига қараб антибиотикнинг бирини тавсия қилиш мумкин.

Бу даврда палапартиш қабул қилинган антибиотиклар вирусларга қарши эмас, балки жигар, буйрак ва ичакларга ножўя таъсир қилади ва турли асоратларга олиб келади. Сизга участка шифокорингизга мурожаат қилишингизни ҳамда ҳамманинг маслаҳати орқали даволанмасликни тавсия этамиз. Чунки коронавирус касалларига жавобгар шифокорлар ССВ томонидан ўқитилганлар ва ўқитилмоқдалар. Улар вазирлик томонидан ишлаб чиқилган даволаш протоколлари асосида даволаш ишларини олиб борадилар", дейди мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?