Антарктида “яшил қор” пайдо бўлди

21:48 23 Май 2020 Дунё
369 0

Глобал исиш Антарктида қорларида яшил сув ўтларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Бу ҳақда Science Daily нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Кембриж университети ҳамда Буюк Британиянинг Антарктида хизмати олимлари тахминан икки квадрат километр майдонда 1700 га яқин сув ўтларининг гуллаш манбаларини аниқлашган бўлиб, қайд этилишича, улар кўпроқ пингвин ҳамда қушларнинг яшаш жойларида учрамоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳароратнинг узоқ вақт шу каби ортиб бориши натижасида Антарктиданинг бир қисми қор қопламини йўқотиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?