Анталияда сўнгги 70 йил ичидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди

19:34 21 Сентябр 2020 Дунё
286 0

Архив сурат

Туркиянинг Анталия курорт минтақасида жорий сентябрь сўнгги 70 йил ичида қайд этилган энг иссиқ ой бўлди.

Маҳаллий “Hurriyet” нашрининг ёзишича, Шимолий Африкадан кириб келган илиқ ҳаво оқими туфайли Анталияда сўнгги ҳафталарда ҳаво ҳарорати одатдагидан 10-12 даражага юқори натижани кўрсатган ҳолда кундузи 35 даражага етган. Қайд этилишича, жазира тахминан 70 фоиз намлик билан бирга кечган. Шу боис маҳаллий маъмурлар жазирама сабаб кекса ва касал одамларга соғлиғига кўпроқ эътибор беришни тавсия қилмоқда.

Хабарларга кўра, айни кунларга минтақа бўйлаб ҳаво ҳароратининг сентябрь учун одатий бўлган 22-25 даража кўрсаткичларга пасайиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?