Анқарада Тошкент деб аталувчи 12 та кўча бор, энди Тошкентда ҳам Анқара кўчаси пайдо бўлиши мумкин

14:01 18 Сентябр 2019 Жамият
140 0

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокими охирги 3 йилда Ўзбекистон ва Туркия муносабатларида янги давр кузатилаётганлигини қайд этди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ташрифи давомида 30дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш борасида 3,5 миллиард доллар ҳажмидаги битимлар имзоланганлиги ҳамда ҳозирда қатор соҳалардаги алоқаларимиз ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Анқара шаҳри ҳокими Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳокимлик вакилларига самимий, дўстона меҳмондўстлик  учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ва икки шаҳар ўртасидаги муносабатларнинг тараққий этиши ўзаро манфаатли эканлигини айтиб ўтди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқалари кенгайиб бораётганлига эътибор қаратиб, ҳозирда Ўзбекистонда 500 га яқин турк фирма ва компаниялари фаолият юритаётгани, ўзаро савдо айланмаси 2 млрд. АҚШ долларига етганлигини айтиб ўтди.

16 сентябрь Тошкент ва Анқара муносабатлари тарихида унутилмас кун сифатида муҳрланди. Икки шаҳар ҳокимлари қардошлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат “Биродарлашув алоқаларини ўрнатганлик ҳақида”ги меморандумни имзолашди.

Тошкент шаҳар ҳокими бу ҳужжат азалдан дўст ва ҳамфикр бўлган икки давлат, икки шаҳар ўртасидаги алоқалар истиқболида ниҳоятда аҳамиятли эканлигини, иқтисодиёт, саноат, шаҳарсозлик, санъат, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Мансур Яваш айни пайтда Анқарада Ўзбекистон номли 3 та, Тошкент деб юритилувчи 12 та, Самарқанд номли 8 та ва Бухоро деб аталувчи 11 та кўча борлигини айтиб, ўзаро дўстлик ва биродарлик тимсоли сифатида Тошкентдаги кўчаларнинг бирини Анқара деб номлашни таклиф этди. Шунингдек, ҳамкорликка оид бошқа таклифларни билдирди.

Анқара шаҳар ҳокими Мансур Явваш бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, пойтахтимиз тарихи, тараққиёти ва бугунги куни билан танишишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019