Ангренда сартарош аёл 20 ёшли йигитни ўлдириб қўйди

09:12 30 Октябр 2019 Жамият
421 0

Иллюстратив фото

25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 1994 йилда туғилган аёл Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Гули ўзаро жанжал оқибатида Зоҳиднинг (1999 йилда туғилган) чап кўкрак қафасига бир маротага уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Гулига нисбатан Жиноят Кодексининг 97-модда («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?