Ангренда поезд ва юк машинаси тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

10:24 10 Сентябр 2019 Жамият
433 0

2019 йил 10 сентябрь куни соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173-километрининг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шахобчасининг (подъездной путь) кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли давлат рақами 01 506 CGA юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173-километридаҳайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли, д/р 50 W 363 MAN автомобилини босиб қолган.

Натижада, “Дамас” автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019