Ангордаги мактабда дарс ўтишга синфхоналар етишмайдими?

10:18 15 Октябр 2019 Жамият
160 0

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси жорий йилнинг 14 октябрь куни “Daryo.uz” сайтида “Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабида синф хоналар етишмаслиги сабабли дарс 4 сменада ўтилмоқда” мавзусида ёритилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. 

“Мақолада келтирилган масалалар Ангор тумани халқ таълими бўлими ходимлари томонидан тумандаги 19-сонли мактаб жамоаси иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ушбу мактаб 1994 йил 320 ўқувчи ўрнига мўлжаллаб қурилганлиги ва 2019 йил маҳаллий бюджет хисобидан 859 млн сўмга капитал таъмирланиб, ҳозирги кунда 28 та синфда жами 576 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келаётганлиги аниқланди. Мактабда жами 13 та ўқув хоналари ҳамда 6 та маъмурий хоналар мавжуд бўлиб, ҳозирда битта маъмурий хона ўқув хонаси сифатида ажратилди ва мактабдаги барча синфларнинг тўлиқ 2 навбатда ўқитилиши йўлга қўйилди. 

Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ангор туманидаги 19-сонли мактабга 2021 йилда давлат дастури асосида спорт зали қурилиши режалаштирилганлиги ва мактабнинг қувватидан келиб чиқиб, ушбу мактабда бугунги кунда 640 нафар ўқувчиларни икки навбатда ўқитиш имконияти мавжуд эканлигини маълум қиламиз” дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019