Англияда ўйин вақтида атайлаб йўталган футболчилар жаримага тортилади

17:06 05 Август 2020 Дунё
272 0

Англия футбол ассоциацияси (FА) ҳакамларга коронавирус пандемияси чекловлари сабаб футболчиларнинг хатти-ҳаракати билан боғлиқ янги қўлланмаларни тақдим этди.

“Reuters” хабарига кўра, эндиликда ҳакамлар рақиблар ёки ҳакамларнинг ўзларига атайлаб йўталган ўйинчиларни огоҳлантириши ёки ўйиндан чиқариб юбориши мумкин.

Ҳужжатда қўшимча қилинишича, ҳакамлар «одатдаги» йўталганларни жазоламасликлари, ўйинчиларга гарчи бу қонунбузарлик бўлмасада, футбол майдонига тупурмасликлари, агар йўталмоқчи ёки аксирмоқчи бўлишса, буни кўйлакнинг енгида қилишлари, юзларига эса қўллари билан тегмаслик кераклигини эслатишлари лозим.

Аммо агар футболчи янги қоидаларга риоя қилмаса ва ўзини шундай тутишда давом этса, ҳакам интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. Бироқ ҳакамлардан голларни нишонлашда футболчилар томонидан ижтимоий масофага риоя қилинишни назорат олиш талаб этилмайди.

Ушбу кўрсатмалар барча инглиз футбол лигаларида, шу жумладан, Премьер лигада ҳам жорий этилади.

Футбол бўйича навбатдаги Англия чемпионати 12 сентябрь куни бошланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?