Англия премьер-лигасида чемпион аниқланди

13:22 16 Апрель 2018 Спорт
1170 0

“Манчестер Сити” клуби Англия премьер-лигасининг 2017/18 йилги мавсуми чемпионига айланди.

Чемпионатда пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” премьер-лиганинг 34-турда “Тоттенхэм” жамоасини мағлуб этди — (3:1). Иккинчи ўринда бораётган “Манчестер Юнайтед” эса ўз майдонида кутилмаганда “Вест Бромвич”га ютқазиб қўйди (0:1).

Натижада чемпионат тугашига 5 та тур қолган мазкур икки жамоа ўртасидаги очколар фарқи 16 тага етди. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам “Манчестер Юнайтед” “Манчестер Сити”ни қувиб ўтолмайди, деганидир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мазкур чемпионлик “Манчестер Сити” тарихидаги бешинчиси ҳисобланади. Бунгача ушбу жамоа 1936/37, 1967/68, 2011/12, 2013/14 йиллардаги мавсумларда мамлакат биринчилигида ғолибликка эришган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?