Анестезиолог ва реаниматологлар россиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашди

11:57 14 Июнь 2019 Жамият
186 0

Пойтахтимизда Ўзбекистон анестезиолог-реаниматологларининг навбатдаги xалқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси анестезиолог ва реаниматологлар ассоциацияси ҳамда Россия Федерациясининг реаниматология ва реабилитология федерал илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуман соҳа мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишига имкон яратди.

Конференцияда соҳада таълим ва фан интеграциялашуви, шунингдек, беморларда жарроҳлик операциялари вақтида ва ундан кейинги ҳолатларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш усуллари муҳокама қилинди.

— Мазкур тажриба алмашув жаҳон тиббиётининг муҳим ютуқлари, тадқиқотлардаги янги йўналишларини юртимиз соғлиқни сақлаш тизимига жорий этишда катта аҳамиятга эга, — дейди Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти профессори Жўрабой Собиров. — Келгусида илғор хорижий клиникаларда соҳа xодимларининг малака ва тажрибасини ошириш режалаштирилган.

Тадбирда xорижлик етакчи анестезиолог ва реаниматологларнинг маърузалари тингланди. Замонавий тиббий ускуналар кўргазмаси уюштирилди.

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019