Андрей Серенко: Ўзбекистон ва Тожикистон сенсацион келишувни имзолади

18:28 16 Март 2018 Сиёсат
736 0
Фото: © Facebook / Андрей Серенко

Сиёсатшунос, замонавий Афғонистонни ўрганиш Маркази эксперти Андрей Серенко Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида фикр билдирди

"Баҳслашиш учун баҳоналар етарли бўлган, лекин ярашиш учун сабаблар бўлмаган ва республикалар бир-биридан ёпиқликда яшаган", — деди Серенко Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Эксперт агарда ҳаттоки Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон бирорта ҳам келишувни имзоламаган тақдирда ҳам Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифининг ўзи улкан аҳамият касб этади деб ҳисоблайди.

"Ўзбекистоннинг Тожикистон энергетик лойиҳалари, Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини шубҳасиз сенсация деб аташ мумкин. Душанбе ва Тошкент муносабатларидаги аксарият низоли ҳолатларнинг манбаи айнан Роғун бўлиб келганди", — деди сиёсатшунос.

У бугунги ўзгаришларга Мирзиёевнинг ҳаракатлари туртки бўлганлигини таъкидлади. Серенко бу дастлабки қадамлар ортидан икки мамлакатнинг яқинлашуви юз беришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари ҳамда делегациялар вакиллари турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида 27 ҳужжатга имзо чекишди. Улар орасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома бор.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар