Андижонлик бунёдкорлар Сирдарёда 132 та уйнинг томини ёпиб бўлдилар

09:56 02 Июнь 2020 Жамият
252 0

Сирдарё вилоятида рўй берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш жараёнида 1875 нафар андижонлик кўнгилли бунёдкорлар иштирок этмоқдалар. Улар айни пайтгача «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган 132 та уйнинг том қисмини ёпиб бўлдилар.

— Ҳудудда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш учун барча шароитлар яратилмоқда,-дейди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ ходими Зафарбек Фозилов. –Жумладан, жамиятимиз ишчилари нафақат, кўчаларга, балки хонадонларга ҳам янги сув қувурини тортиш ишларини амалга оширмоқдалар.
 

Шунингдек, ҳар бир ҳовлида 1 сотих майдондан иборат иссиқхоналар қурилмоқдаки, бунинг натижасида навбаҳорликлар йилнинг тўрт фаслида сифатли ва кафолатли полиз маҳсулотларига эга бўладилар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?