Андижонлик асаларичилар ўтган йилдагидан 300 тонна кўп асал етиштиришди

10:57 20 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
471 0

Фото: “Халқ сўзи Online”

“Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/АндижонАндижон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Асал байрами”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 40 нафар асаларичилар ўзининг 17 турдаги асал маҳсулотини намойиш этяпти.

Фото: “Халқ сўзи Online”

“Бугунги кунда 700 нафар асаларичилар уюшмамизга аъзо бўлган. Улар шу йилнинг ўзида 32 минг 480 та асалари оиласидан 2160 тонна асал олдилар.Бу ўтган йилгига нисбатан салкам 300 тонна кўп демакдир. Бунда “Алоқабанк” АТБ вилоят бўлими томонидан йўналтирилган кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этди. Мазкур молия муассасаси томонидан ажратилган 1 миллиард 350 миллион сўм миқдоридаги кредит эвазига асалари парваришида инновацион усуллардан фойдаланилди”, - дейди асаларичилик уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Содиқжон Мўминов.

Маълумот учун, бугунги кунда Андижонда 1475 та фермер ва деҳқон хўжаликлари асаларичилик билан шуғулланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019