Андижондаги “Олимпия куни”да 40 минг киши қатнашди

18:00 05 Июль 2019 Спорт
549 0

Фото: Хурсандбек АРАББОЕВ

Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Эртага, 6 июль куни Ўзбекистонда “Олимпия куни” илк бор Умуммиллий халқ сайли тарзида кенг нишонланади. Жойларда эса бу борадаги тадбирлар аллақачон бошлаб юборилган.

Аслини олганда спортнинг миллати ҳам, тили битта! У тинчлик, аҳиллик, бирдамлик асосини ташкил этади. Олимпия ўйинлари шу билан бирга беғаразлик, ҳалоллик шиорлари билан мустаҳкамланган. Бундан 125 йил муқаддам барон Пьер де Кубертен томонидан Олимпиадани тиклашга асос солинди ва 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкил топди. Унга дастлаб 12 та давлат аъзо бўлган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич 206 тага етди. Улар орасида Ўзбекистон Республикасининг мавжудлиги қалбимизга ғурур ва ифтихор туйғусини бағишлайди.

“Олимпия куни” бутун дунёда кенг нишонланади. Бу йилги байрам мамлакатимизда илк бор Умуммиллий халқ сайили тарзида ўтказилади.

Андижон вилоятида бўлиб ўтган байрам тадбирида спортнинг ўнлаб тури бўйича чиқишлар намойиш этилган бўлса, санъаткорлар дастури кайфиятни кўтарди.

-Аслида ҳар бир кунимиз “Олимпия куни” бўлиши керак, -дейди вилоят санитария эпидемиология назорат маркази ходимаси Ферузахон Хўжамбердиева. – Гарчи спорт билан мунтазам машғул бўлмасакда, ишга пиёда бориб - пиёда қайтиш, жамоа билан бадан тарбия машқларини биргаликда бажариш, турли марафон ва спорт беллашувларида фаол иштирок этишимизнинг ўзи спортга бўлган муҳаббатимиз ифодаси. Спорт бу соғлик-саломатлик, гўзаллик асоси бўлибгина қолмасдан, бир-биримизни жипслаштирувчи, бирлаштирувчи омилдир.

“Олимпия куни” муносабати билан ўтказилган марафонда 40 минг киши иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019