Андижонда ёшлар боғини барпо этишга киришилди

07:57 11 Март 2020 Жамият
110 0

“Халс сўзи-онлайн”. Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Андижон вилоятида ёшлар орасида ишсизликка барҳам бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар боғи” ташкил этишга киришилди. Натижада биргина Балиқчи туманининг ўзида 80 нафар ёш авлод вакилига ер майдони ажратиб берилди. Улардан бири “Навбаҳор” МФЙда истиқомат қилувчи Рухсорбек Ҳусанов 7 йил давомида Россия Федерациясида меҳнат қилган.

“2012 йилда Избоскан транспорт ва хизмат кўрсатиш-сервис коллежини тамомлаганман,- дейди Рухсорбек биз билан суҳбатда. -Ўзим учун муносиб иш топа олмаётгандим. Ташкил этилган “Ёшлар боғи”дан ер майдони ажратиб берилгач, яхши ният билан кўчат ўтқаздим. Мавжуд боғдаги кўчатлар оралиғига дастлаб картошка экаман, кейингисига помидор”.
 

Туманда янги боғлар барпо этиш давом этмоқда. Боиси яна 3625 нафар ёшни иш билан таъминлаш масаласи мутасаддилар олдида турган энг долзарб мавзуга айланган.

Бу каби боғлар вилоятнинг барча туманларида ташкил этиляпти. Астойдил ишга киришиб кетган ёшларнинг эса шижоати ўзгача. Зеро, уларни мақсадли режалар асосида якун топадиган натижа кутиб турибди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019