Андижонда янгича суғориш усули 40 фоиз сувни тежашга ёрдам бермоқда

16:02 11 Июнь 2018 Жамият
409 0
Фото: suvloyiha.uz

Бу йил баҳорнинг қуруқ ва салқин келиши маълум миқдорда сувга бўлган танқисликни юзага келтирди. Буни айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида яққол сезиш мумкин. Мавжуд муаммо туфайли ғўза ривожи ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада ортда қолди. Шу боис  вазият сувдан оқилона фойдаланиб, тежамкорликка эришишни талаб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 29 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам бу мавзу олға сурилиб,  навбатдаги вазифалар белгилаб берилган эди.

Андижон вилояти Хўжаобод туманининг “Фазлиддин умидли ерлари”  фермер хўжалигида мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида кўчма эгилувчан полиэтилен  қувурдан фойдаланиш тажрибаси йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” мухбири Саминжон Ҳусанов хабар берди.

«Бу усулда сувни 40 фоизгача тежаш мумкин. Одатий усулда 1 гектар майдондаги ғўзани суғориш учун 1200 куб сув сарфланаётган бўлса, янги услубда 700 кубгача оби ҳаёт талаб этилади», - дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Миродилжон Ҳасанов.

Бундан ташқари, ўқариқ ва шохариқ олинмаслиги сабабли кўчатнинг нобуд бўлиши ҳолатига ҳам чек қўйилади. Бу эса ҳосил миқдорининг 5-6 фоизга исроф бўлишининг олдини олади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар