Андижонда яна жиддий ёнғин ҳодисаси содир бўлди

14:28 12 Март 2019 Жамият
471 0

ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. 9 март куни соат 16:30 ларда Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида 5 тонналик ёқилғи қуйиш тизими атрофига 10 литр бензниннинг эҳтиётсизлик туфайли тўкилиши оқибатида юзага келган ёнғин ҳақида хабар берган эди. Жойларда бу каби кўнгилсизликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётган бир пайтда кеча яна ҳудди шу каби ёнғин ҳодисаси содир бўлди.

Андижон вилоят ИИБ ЁХБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, воқеа 21:09 да юзага келган.Орадан 8 дақиқа вақт ўтиб воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш автомобилида махсус ёнғин ўчириш гуруҳи етиб борган. Соҳа ходимларининг саъй-ҳаракати билан ёнғин 1 соат 18 дақиқада бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Олтинкўл туманидаги “Садда” маҳалласида жойлашган “Кўмакай орзуси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида 30 тонналик “MAN”русумли юк машинасидан бўёқ ишлаб чиқаришда қўлланиладиган “Нефраз” маҳсулотини тўкиш вақтида электр статик токининг разрядланиши ҳолати юзага келган. Натижада содир бўлган ёнғин туфайли жамиятга тегишли бинонинг 150 квадрат метр том қисми, маълум миқдордаги енгил алангаланувчи суюқлик хом ашёси ва тайёр маҳсулот ёниб кетган. Шунингдек, ҳудудда мавжуд бўлган “Damas” енгил автомашинаси ҳамда“MAN” русумли юк автомобиллари жиддий зарар кўрган.

Айни пайтда ёнғин сабаблари атрофлича ўрганилмоқда.

Суратлар Андижон вилоят ИИБ ЁХБ Матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019