Андижонда салкам 30 км.лик велосипед йўлаклари ташкил этилади

Андижон шаҳридаги 7 та марказий кўчаларда велосипедчилар учун умумий 28,6 км узунликдаги йўлакчалар ташкил қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилинган.
Қайд қилинишича, режага кўра, бир томонлама йўлакчаларнинг эни 2,25 метр, икки томонлама йўлакчаларники 3,25 метр бўлиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Андижон шаҳрида 425 минг аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарда қарийб 40 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд. Вилоят миқёсида эса 187 мингта автоулов бор.
“Қатновнинг кўплиги, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш масаласи пиёда ёки экологик тоза транспорт воситасида ҳаракатланишни кенг тарғиб қилишни тақозо этади. Мисол учун Хитойда деярли 70 фоиз аҳоли велосипеддан фойдаланади”, дейилади хабарда.
Дастлабки босқичда 500 та замонавий велосипедлар олиб келиниб, 20 та прокат маскани ташкил қилинади ва барча масканлар ягона электрон тизимга уланган ҳолда ишлайди. Бундан ташқари ушбу йўналишда ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда велосипедларни ижарага олишдан тортиб уни тўловлари тўлиқ автоматлаштирилади. Бу борада вилоят ҳокими Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармасига аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва бу йўналишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш бўйича топшириқларни берди.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: