Андижонда қисқа вақтда 1650 та янги иш ўрни яратилди

10:25 03 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
158 0

Андижон вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизларни фойдали ижтимоий меҳнатга жалб қилиш, шу орқали уларни ижтимоий муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш ўринлари яратилмоқда. Жумладан, Балиқчи туманида калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Scorton textile" корхонасида 450 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминландилар. 20 млн. АҚШ доллари эвазига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган корхонада тўқимачилик саноати учун муҳим бўлган хом ашё ишлаб чиқарилмоқда.

Олтинкўл туманида амалга оширилган навбатдаги инвестиция лойиҳаси 5 млрд сўмни ташкил этди. «Яхши ният текстиль» МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилди.

20 га яқин йирик текстиль корхоналарини ўзида мужассам этган Хўжаобод туманидаги "Mustahkam Fayzli Textil" корхонаси ишга туширилди. Корхонанинг лойиҳа қиймати 3 млн. долларни ташкил этади. Ушбу корхонада 1000 та ишчи ўрни яратилган бўлиб, улар томонидан йилига 3.5 млн дона трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг МДҲ давлатлари билан экспорт шартномалари мавжуд ва ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг қарийб 95 фоизи экспорт қилинади.

Андижон туманида ўз фаолиятини бошлаган "MED CITY" кўп тармоқли даволаш профилактика марказида 200 дан зиёд даволанувчилар кардиолог, невролог, гинеколог, уролог, пластик жарроҳ, косметолог, радиолог ва бошқа бир қатор малакали мутахассислар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун 100 нафар тиббиёт ходимларидан иборат жамоа уларнинг хизматида.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида вилоятда 1650 та янги иш ўрни барпо этилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?