Андижонда маст ҳолдаги шахс шамдан чиққан олов ичида ҳалок бўлди

16:25 16 Январь 2019 Жамият
409 0

Иллюстратив фото

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Бешқовоқ маҳалласида яшаган Д.С. уйига маст ҳолда келиб, ёниб турган шамнинг устига йиқилади. Бу ҳолат кеча тахминан соат 23:50 ларда содир бўлган, дея хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Натижада ёнғин келиб чиққан ва уйнинг жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Энг ачинарлиси, Д.С.нинг куйган ҳолатдаги жасади топилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019