Андижонда кўчат экиш ўн кунлиги бошланди

10:29 27 Февраль 2020 Жамият
235 0

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда кўчат экиш ўн кунлиги бошланди. Тадбир доирасида ҳар бир ўқув муассасаси, меҳнат жамоаси ва хонадон эгалари ўз ҳудудларидаги бўш майдонларга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини эка бошлади.

-Ушбу тадбирнинг афзал жиҳати шундаки, ҳар бир фуқаро иккитадан кўчат экканида ҳам вилоятда бўш майдоннинг ўзи қолмайди, -дейди вилоят “Сувоқава” ДУК директори Шуҳратбек Матмусаев. –Бу эса ҳудудда нафақат,экологик мусаффоликни, шу билан бирга аҳолини хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш ва иқтисодиётни юксалтиришга ҳам хизмат қилади. Ўн кунликнинг илк кунида корхонамизнинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан 5 минг тупдан зиёд кўчатлар экилди. Бундан ташқари, корхона ҳисобидан ҳар бир ходимга тўрттадан кўчат ажратилди. Биз нечта кўчат экканимиз билан эмас, келгуси йилнинг шу пайтигача уларнинг нечтаси баравж ривожлангани билан ҳисоблашмоқни мақбул топдик.

Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва фахрийлар ҳовлисига, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари майдонларига ҳам гул ва дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган. Кўчат экиш ўн кунлиги давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019