Андижонда “Хан” электромобиллари ишлаб чиқарилади

14:24 04 Ноябрь 2019 Жамият
176 0

Бутун жаҳонда электромобиллар оммалашиб бормоқда. Бунга сабаб уларнинг замонавий, тежамкор ва атроф-муҳитга зиён етказмаслигидир. Андижон вилоятида ҳам электромобиль ишлаб чиқаришга асос солиниши кўзда тутилмоқда. “Хонобод Кю Би Коин” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган истиқболли лойиҳа юзасидан музокара олиб борилди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хорижлик сармоядорлар билан учрашар экан, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди.

Хонобод шаҳрида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган “Хан” русумидаги электромобиллар бензин ёки дизель ёнилғисига эҳтиёж сезмайди. Уларни уй шароитида қувватлантириш орқали 130 км.гача масофани босиб ўтиш мумкин. Йўлда қуввати тугаган машинани қўшимча бензин ёки дизель ёнилғиси орқали ҳам бошқариш имкони мавжуд.

Элпектромобиллар айни пайтда Андижон шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Камчиликлар юзага келгани ҳолда уларни бартараф этиш ва ишлаб чиқаришга йўналтириш режалаштирилган.

Саминжон ҲУСАНОВ.
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019