Андижонда ер олиб беришни ваъда қилиб 4 000 доллар пора олган масъул ходим қўлга олинди

15:17 18 Июль 2018 Жамият
698 0
Иллюстратив фото

Мансаб ваколати уни суиистеъмол қилиш учун эмас, балки халққа хизмат қилиш учун берилади. Афсуски, булоқбошилик Улуғбек Раҳмонов буни билиб туриб, эгаллаб турган хизмат вазифасига хиёнат қилди.

Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи вазифасида ишлаб келган масъул ходим мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро Алишер Комиловга (исм-шариф ўзгартирилган) туман ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратиб бериш ваъдаси билан 4000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни талаб қилган. Жамиятда коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда бундай ноўрин хатти-ҳаракатни муносиб билмаган Алишер Давлат хавфсизлик хизматига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Саминжон Ҳусанов ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотлари таяниб хабар берди.

Натижада олиб борилган тезкор тадбир давомида Улуғбек Раҳмонов пора билан қўлга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар