Андижонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

17:09 30 Июль 2019 Иқтисодиёт
1117 0

Иллюстратив фото

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электромобиль ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.

Лойиҳа қиймати 1 трлн. доллар дея баҳоланяпти. Ташаббускор эса “Олтин ер ҳимоя” МЧЖ бўлиб, унинг раҳбари ўтган йил “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланган Шаҳризод Мусабоевдир.

Мазкур инновацион корхона 2021 йил 1 июнда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Шу асосда 10 та янги иш ўрни яратилади.

Онлайн нашримиз орқали бундан олдин ҳам юртимизда бу йўналишдаги лойиҳалар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берган эдик.

Хусусан, Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси билан ҳамкорликда Қўқонда, Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd компанияси билан биргаликда Бухорода электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши мумкинлиги, Чин ўлкасининг Changan Automobile Group компанияси Фарғона водийсида узоқ истиқболда маҳаллийлаштириш тамойили остида электромобиллар йиғиш цехини очишни режалаштираётгани хусусида маълумотлар бергандик.

Ҳозирча ушбу лойиҳаларнинг бирортаси бошлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019