Андижонда дарахтлар сони 20 миллион тупга кўпаяди

08:25 13 Март 2020 Жамият
121 0

Андижон вилоятида кўчат экиш ҳаракатлари давомида шу кунгача 18 миллион 800 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. Бу борада вилоятнинг шаҳару қишлоқларидаги ҳар бир қарич бўш майдон ҳисобга олинди. Натижада кўп қаватли уйларнинг йўлакларидан тортиб, қир-адирларнинг ўзлаштирилмаган ҳудудлари ҳам боғ-роғга айлантирилди. Мисол учун, Жалақудуқ тумани Тешиктош адирликларидаги 44,2 гектар майдон ўзлаштирилди. Бунинг учун 2.1 км. масофага сув тармоғи тортилди.

— Энг қувонарлиси шундаки, яратилган боғ-роғлар ўрнида қўшимча полиз экинларини парваришлар, ундан даромад олиш мақсадида ҳудудлар уюшмаган ёшларга бўлиб берилди,-дейди Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи Омадбек Рафиқов. —Аслида ер билан “тиллашиб” катта бўлганмиз. Ундан қандай фойдаланиш ва қанча даромад олишни яхши биламиз. Шундай имконият яратиб берилган экан биз каби ёшларнинг бурчи мана шу кўчатларни асраб-авайлаб, парваришлашдан иборатдир.

Кўчат экиш ҳаракатларининг энг афзаллик жиҳатларидан яна бир шуки, унда иштирок этган ҳар бир қатнашчи ўзлари истиқомат қилаётган ҳовлига ҳам камида икки тупдан кўчат ўтқазди. Бир сўз билан айтганда, бу йилги мавсум натижасида Андижон вилоятида дарахтлар сони 20 миллион тупга ортиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,

 

“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019