Андижонда бунёдкорлик ишларига 450 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилди

12:25 24 Сентябр 2018 Жамият
2176 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида барпо этилаётган арзон уй-жойлар қурилишининг 3-босқичи давом этмоқда. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус муҳандис-қурилиш бошқармасида ҳарбий хизматни ўтаётган 450 нафар аскарлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

“Бошқармамиз Президентимизнинг 2018 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Аскарларимиз “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла”  дастурлари доирасида барпо этилаётган масканларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, юрт ободлигини таъминлашда иштирок этмоқда”, -дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари, майор Азизбек Сатторов

Айтиш жоизки, шу кунгача Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида уй-жойлар қурилишида иштирок этган аскарлар Андижон вилоятининг Боғишамол даҳасида 720 та турар-жой бунёд этадилар.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?