Андижонда бир кунда 1100 кишининг бандлиги таъминланди

17:43 25 Июнь 2018 Жамият
909 0

Андижон шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Вилоятдаги мухбиримиз Саминжон Ҳусановнинг маълум қилишича, тадбирда 200 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

“Доимий иш жойига эга бўлмаганим сабабли кунлик ишлар билан шуғулланиб юрардим. Маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан ушбу тадбирда иштирок этиб, 10-умумтаълим мактабига боғбон вазифасига ишга жойлашдим. Турмуш ўртоғим эса 30-умумтаълим мактабида ишлайдиган бўлди”, - дейди Андижон шаҳрилик Умиджон Файзиев.

Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркасида жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ва ички ишлар назоратида турувчи 700 нафар фуқаронинг ҳам бандлиги таъминланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019