Андижонда 1120 нафар уй бекасига газ плиталари совға қилинди

11:50 18 Июнь 2018 Жамият
715 0

Андижон вилоятида 1120 нафар уй бекасига газ плиталари совға қилинди. Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Саминжон Ҳусанов маълум қилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасидаги ушбу эзгу ишлардан улар жуда мамнун.

“Тўлиқ жиҳозланган ошхона ҳар бир аёлнинг орзусидир. Бироқ бунга эришишнинг ўзи бўлмайди. Мазкур совға тумандаги мен каби хотин-қизларга шодлик улашди” - дейди Улуғнор туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Адолатхон Мирзаева.

Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардаги бемор фуқаролар саломатлигини тиклаш ва даволаш учун 4 миллион сўмгача моддий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019