Андижон ҳокими Хонободда мажбурий меҳнатсиз қурилаётганини айтган дачалар томонда аҳвол қандай?

12:42 09 Август 2019 Жамият
330 0

Андижон вилоятидаги мухбиримиз Хонобод шаҳрига бориб, у ерда дала ҳовлилар жадал суръатларда қурилаётгани ҳақида хабар берди. 

Қайд этиш жоиз, Хонобод 42 минг аҳолига, 2300 гектар майдонга эга сўлим маскан. Курортга айланиши учун барча салоҳиятга эга. Ўсимлик дунёси япон беҳиси, сарв, магнолия, настарин, тотим, кремль арчаси, эман, қайин, багряник, акас, қрим қайрағочи каби ноёб вакилларга эга. Яқинида Кампирравот сув омбори қад ростлаган. Фозилмон-ота маскани шифобахш булоғию асрий чинорлари билан туристлар ва маҳаллий аҳолида ўзига хос қизиқиш уйғотади.

Ўтган йил июль ойида ушбу жойда барпо этилган 180 ўринли санаторий аллақачон эътиборга тушди. У ерда дам олаётганлар ичида АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа мамлакатлар фуқаролари борлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди. Зеро, кислородга тўйинган тоза ҳаво юрак-қон томир касалликларини даволашда айни муддао бўляпти.

Ҳудуддаги “Истиқлол” маҳалласининг қарийб 30 гектар майдони асосан аҳоли яшамайдиган ва одамлар кўчиб бормаган адирлардан иборат. Андижонликлар ўз уй-жойларини қуриб олиш, хордиқ чиқариш ва соғлиғини тиклаб олиш имкониятига эга бўлишлари учун уларга шу жойдан икки сотихдан ер участкаси бепул бериляпти. Яқин вақт ичида обод бўлгувчи бу қирлар минглаб туристларни ўзига оҳанрабодай тортгувчи хушманзара маконга айланади.

Аллақачон қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. “Ўзавтойўл” АЖ мутахассислари адирлар ўртасига йўл солишди. Электр тармоқлари корхоналари керакли коммуникацияларни тортишяпти. “Андижонсувоқова” АЖ ичимлик суви учун иккита катта резервуар(суюқлик ёки газ сақланадиган катта идиш) олиб келди. Яқин орада лотоклар ётқизилади. Иккита штаб ушбу масалани тезкорлик билан ҳал этяпти. Тиббиёт пункти ишлаб турибди. Мутахассислар учун чодирли шаҳарча барпо қилинган.

Объектларда бир ярим минг киши меҳнат қилмоқда. Уч маҳал бепул овқат ташкил этилган. Ўнлаб техника воситалари хизматда. Илк дачалар бинолари бунёд этилиб, уларнинг томлари ёпилаётир.

Хонободга хорижлик, хусусан, озарбайжонлик инвесторлар қизиқиши ортиб бораётгани ҳам эътиборга лойиқ. Хусусан, ўзаро тузилган “Андижон СТС” қўшма корхонаси немис технологияси асосида 85 гектарлик майдонда 1200 та давла ҳовлини қуришга киришди. Бундай дачаларнинг ҳар бири уч сотихдан иборат. 

Қурувчилар ишларни 1 сентябргача якунламоқчи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019