“Андижон” футболчиси Фарҳод Бекмуродовга “Gentra” автомашинаси совға қилинди

12:37 19 Апрель 2019 Спорт
392 0

Фото: Tribuna.uz

“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” спорт ўйингоҳи 17 миллиард сўм маблағ эвазига қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. У 2003 йилда бунёд этилган бўлиб, 16 йилдан буён бирор марта ҳам таъмирланмаган эди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бу ерда суперлига талаблари инобатга олинган ҳолда барча қулайликлар яратилди. Футбол майдонидаги чим, ўриндиқлар алмаштирилди. Табло ва ёриткичлар янгиланиб, электрон шаклдаги реклама жиҳозлари ўрнатилди. Бу ердаги тадбирларни кузатиш ва оммага ўз вақтида, сифатли етказиш мақсадида журналистлар учун алоҳида хоналар ташкил этилди. Стадионда олиб борилган кенг миқёсдаги ишлар натижасида унинг сиғими 20 мингтага етказилди.

Ўйингоҳнинг очилиш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновлар сўз олиб, барчани янги маскан билан қутладилар.17 минг томошабин йиғилган ушбу тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Айниқса, республикамизнинг таниқли қўшиқчилари, жуладан, Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Муниса Ризаева, Жасур Умиров кабиларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Шундан сўнг ўйингоҳда Ўзбекистон суперлигаси 5-туридан жой олган “Андижон” ва “Насаф” (Қарши) жамоаларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унга ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилди. Муросасиз кечган жангда андижонлик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув ниҳоясида вилоят ҳокими энг яхши футболчига аталган совға – “Gentra” автомобилини “Андижон” ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродовга топширди, қолган вакилларимизга 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019