Андижон давлат унивeрситeтида Европа иттифоқининг “Erasmus+” дастури билан ҳамкорликда янги замонавий лаборатория очилди

23:39 22 Январь 2019 Жамият
526 0

Андижон давлат университетида Европа иттифоқи “Erasmus+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит” мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш”га бағишланган қўшма лойиҳаси (РEНEС) доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати вакили Баҳриддин Шайвалиев маълум қилди.

Лабораторияга Германия, Италия, Испания ҳамда бошқа ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган, қиймати 42,7 минг евролик 30 турдаги лаборатория жиҳози ўрнатилди. Лойиҳа бош мувофиқлаштирувчиси этиб Л’Акуила университети (Италия) профессори Анна Тоцци ҳамда миллий координатор сифатида университет профессори Райимжон Алиев тайинланди.

Лаборатория Европанинг 600 дан зиёд нуфузли университетлари онлайн тарзда уланган Оксфорд университетининг Резерфорд лабораторияси микроэлектроника ва наноэлектроника қўллаб-қувватлаш марказининг europractic тизимига уланган. Андижон давлат университети Урганч давлат университетидан сўнг юртимизда мазкур тизимга онлайн уланган иккинчи олий таълим муассасасига айланди.

Лойиҳа доирасида университетда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Улар учун Европа стандартлари асосида 12 та ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораториясининг очилишига бағишланган тадбирда Санкт-Петербург политехника университети, Ўш давлат университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий олимлар, талабалар қатнашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа иттифоқининг “Erasmus+” дастури ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа доирасида келгусида Гулистон ва Қарши давлат университетлари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам ана шундай лабораторияларни яратиш кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019