АНКОР холдинги Ўзбекистонда ўзининг расмий ваколатхонасини очади

12:51 14 Июль 2018 Иқтисодиёт
891 0

МДҲ минтақасида кадрлар индустрияси бўйича етакчилардан бири бўлган АНКОР холдинги Ўзбекистонда ўзининг расмий ваколатхонасини очаяпти. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бу АНКОРнинг Марказий Осиёда бизнесни ривожлантириш бўйича ўн йиллик фаолиятининг мантиқий давомига айланади. Мижозларга рекрутмент, стаффинг, аутсорсинг, консалтинг каби барча йўналишларда хизмат кўрсатилади.

“Тошкентда ваколатхонанинг очилиши – АНКОР тарихидаги муҳим қадамдир. Ўзбекистон жадал ривожланаяпти ва салмоқли кадрлар салоҳиятига эга. Бу эса кўплаб хориж компанияларини ўзига жалб этади. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида хориж инвестицияси иштирокида 700дан ортиқ корхона рўйхатдан ўтказилган. Бизнесда янги имкониятлар билан бир қаторда янги эҳтиёжлар ҳам пайдо бўлаётир. Бинобарин, мақсадли лойиҳаларни амалга ошира оладиган мутахассисларни қисқа вақт ичида топишга тўғри келади. Кўп йиллик тажриба ва чуқур экспертиза эса АНКОРни Ўзбекистонда ишлаётган компанияларнинг ишончли шеригига айланишига имконият яратади”, - дейди холдинг бош директори Сергей Саликов.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, АНКОРга 1990 йилда асос солинган бўлиб, у МДҲ кадрлар бозорида пешқадамлардан бири ҳисобланади. Компания маъмурий бинолари Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусда жойлашган бўлиб, 40 дан ортиқ шаҳарларда офислари ва ваколатхоналарининг кенг тармоғи фаолият юритади. Глобал бозорда у машҳур Randstand холдинги билан ҳамкорлик қилиб келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019