Амир Темур ва Алининг қиличи халқаро фестивал кўргазмасида

14:22 11 Сентябр 2019 Маданият
356 0

2002 йилдан буён ташаббус кўрик танловларининг вилоят босқичида мунтазам иштирок этаётган Чуст туманилик пичоқчи Баҳром Мамажонов усталар авлодининг иккинчи силсиласи. Айни пайтда 20 дан ортиқ шогирдлар билан Халқаро ҳунармандчилик фестивалида ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб келмоқда. Ҳунарманднинг “хазинаси”дан жой олган миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирар экансиз, тарих китоблари ва афсоналардан бизга маълум ва машҳур Халифа Алининг қиличига кўзингиз тушади. Узунлиги 1,5 метр, эни 8 сантиметрни ташкил қилувчи ушбу қилич ҳар қандай фестивал иштирокчисини бефарқ қолдирмайди.

– 360 ҳил пичоқ ва 96 турли қилич намуналари билан халқаро фестивалда иштирок этяпмиз, –дейди Б.Мамажонов. Кеча ва бугуннинг ўзидаёқ иштирокчилар 34 дона сувенир пичоқ ва 13 дона совға учун қилич харид қилишди. Қўлимда турган пичоқчага эътиборингизни қаратмоқчиман. Дандон пичоғини асосан савдогарлар ёки мусофирчиликда мунтазам юрувчи фуқаролар белига тақиб юрган. Буни ҳунармандлар жуда юқори баҳолашади. Унинг сопи филнинг тишидан,қини ва гулбанди (соп ва тиғни боғловчи қисм)тоза кумушдан ясалади. Дандон пичоғини қийинчиликда сотиб эҳтиёжига ишлатадиган аёлларнинг қимматбаҳо тақинчоқларига қиёслаш мумкин. Агар савдогар ишлари юришмай қолса ёки саёҳат давомида пулга кучли эҳтиёж сезса, бошига ташвиш тушиб қолса ёнидаги дандон пичоғини савдогарларга гаровга қўйган ёки кимошди савдосига ўхшаш удум билан сотиб юборган. Маблағга боғлиқ муаммоларини шу тариқа ҳал этишган. Қўлимдаги ушбу Дандон пичоғи менинг бобокалонимдан қолган. Ҳозир ҳам уни жуда қадрлайман. Унинг нафис ва таровати менга ижодда куч бағишлайди.

Андижоннинг Шаҳрихон туманидан иштирок этаётган Содиқжон Неъматов Амир Темурнинг дамашқий қиличи намунасини кўргазмага қўйди. Мўтабар қиличнинг ўрта қисмида куч адолатдадир, дея ёзиб қўйилган. Маҳобатли ушбу қилични диққат билан кўздан кечирар экансиз,кўз ўнгингизда тарих гавдаланади.

Уста С.Неъматов пичоқчилик ишлари давомида қадимий“Дамашқ пўлати”ни қайта тиклашга муваффақ бўлди. Унинг таъкидлашича,қадимда мусулмон оламига машҳур Дамашқ шаҳрида қурол-яроқ учун хомашё бозори бўлган. Аслида Дамашқ пўлати бу шаҳарда кашф этилмаган. Уни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги қадимий гўша Ахсикентда ўйлаб топишган. Буни яқинда япониялик олимлар Ахсикентдан қазиб олинган топилмалар билан исботлашди. Фақатгина Дамашқ бозорида савдогарларимиз бу ердан олиб бориб сотишгани учун“Дамашқ пўлати” номи билан машҳур бўлган.

– Дамашқ пўлатидан қилиқ ва пичоқларнинг тиғ қисми ясалган, – дейди ҳунарманд Содиқжон неъматов.Унинг асосий хусусияти – жангларда қурол тиғи бир-бири билан тўқнашганда қайрилиб кетмаган, аксинча рақиб қуролини яроқсиз аҳволга келтириб қўйган. Узоқ муддат давомида чархлаш шарт бўлмаган. Бу ноёб пўлат тури чўян, темир ва турли углеводлар аралашмасидан тайёрланади. Ўтда тобланаётган пайтда бир жойнинг ўзига 300 маротабадан кўп ўрилади ва пишиқ бўлиб етилади. Буни пичоқчи ҳунармандлар тилида 300 қават дейиш мумкин.

Бундан ташқари, шаҳрихонлик уста Амир Темур даврида хуфиялар, элчилар мунтазам ишлатган, камар сифатида тақиб юрилган, эгилувчан эластик қилич материалининг қадимий турини қайта тиклашга эришди.

Халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида 17 гектар майдонда 29 турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси давом этмоқда.

 

Элёржон ЭҲСОНОВ (Халқ сўзи),

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019