Амир Темур кўчасида “MAN” автобуси “Ласетти” билан тўқнашиб кетди 

10:15 16 Август 2019 Жамият
102 0

Жорий йилнинг 15 август куни пойтахтнинг Амир Темур кўчасида 93-йўналишда қатновчи “MAN” русумли автобус ҳамда “Ласетти” русумли енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бахтсиз ходиса туфайли шикастланганлар йўқ. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди:

“Маълум бўлишича, енгил автомобиль ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белигисига тўлиқ амал қилмаган. Яъни чап тарафдан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбормай, ўнгга бурилиб, автобусга урилган ва светофор устунига ҳам зарар етказган.

Афсуски, сўнгги вақтларда йўлларда транспорт воситаларининг кўпайиб бориши натижасида бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб турибди. Бунинг натижасида айбсиз кимсаларнинг жабрланаётгани, айниқса, ачинарлидир.

Аксарият ҳолларда енгил автомобиль эгаларининг йўл қоидаларига тўлиқ амал қилмасликлари, жамоат транспортларига имтиёз бермай ҳаракатланишлари натижасида хунук воқеалар юз бермоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз. Жамоат транспорти, хусусан, автобусларни бошқариш анча мураккаб жараён. Айниқса, тирбанд йўлларда ҳаракатланиш ундан-да машақатли. 

Азиз ҳайдовчи ва йўловчилар!

Шундай экан, йўлларда ҳаракатланганда жамоат транспортларига имтиёз беришингизни, уларнинг эркин қатновига ҳалақит қилмаслигингизни сўраб қоламиз. Зеро, ҳар бир автобусда ўнлаб ҳамшаҳарларимиз, ўзимизнинг яқинларимиз борлигини унутмаслигимиз лозим”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019