Америкалик кадетлар Тошкентдаги ҳарбий институтда бўлди, курсантлар билан ош пиширди (фото)

15:44 24 Май 2019 Жамият
411 0

АҚШ Қуролли Кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг бир гуруҳ курсантлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлиб, бўлғуси офицерлар билан ўзаро тажриба алмашмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Олдин хабар берганимиздек, америкалик курсантлар Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган анжуманда қатнашган эди. Шунингдек, меҳмонлар Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида ҳам бўлишди. АҚШлик курсантларга дастлаб билим юрти фаолиятини акс эттирувчи тақдимотлар намойиш қилинди. Меҳмонлар таълим жараёни, ўзбекистонлик тенгдошларининг ҳарбий таълим олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ушбу учрашув аввало икки давлат ёшларининг ўзаро фикр алмашиши, эркин ва дўстона мулоқоти учун замин яратди.

Америкалик меҳмонларга ҳарбий институт курсантлари билан биргаликда ўзбек миллий таоми — паловни пиширишлари учун имконият яратиб берилди.

“Тўғриси мен жуда катта таассуротларга эга бўляпман. Биринчиси, курсантларнинг билимли ва хушмуомалалиги мени қойил қолдирган бўлса, кейингиси мамлакатингизни минг йиллик тарихга эга маданияти қизиқишимни янада оширди”, – дейди Флорида университети курсанти Жулисса Рожас.

Таъкидлаш керакки, АҚШ қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида ўзбекистонлик курсантлар билан ҳарбий, маданий тадбирлар, назарий ва амалий машғулотлар орқали ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Шунингдек, хорижлик меҳмонлар ўзбекистонлик курсантлар томонидан полигонда бажарилган амалий машғулотларини кузатиб, ўзаро фикр алмашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019