Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни табриклади

09:37 29 Август 2018 Сиёсат
271 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини катта мамнуният ила Мустақиллик куни  билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари мамлакатингиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори бўлиб қолади ва биз мамлакатингиз мустақиллигининг 27 йиллигини эркин ва жадал ривожланаётган давлат сифатида нишонлаётганингиздан хурсандмиз.

Ўтган 27 йил мобайнида бизнинг муносабатларимиз изчил ривожланди ва шу йил май ойида Сизнинг Оқ уйга тарихий ташрифингиз унинг юксак босқичи бўлди. Мен Сиз билан учрашганимдан, минтақадаги умумий таҳдидларни ҳал қилиш учун стратегик шериклигимизга янги суръат бахш этиш имкониятидан мамнун бўлдим. Шунингдек, Сизни сиёсат, иқтисодиёт ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида амалга ошираётган, Ўзбекистон халқининг равнақи ва фаровонлиги ҳамда тинч тараққиёт орқали гуллаб-яшнаши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган кенг кўламли ислоҳотларингиз билан қутлайман.

1 сентябрь айёмида биз шерикликда ўтган йилларимизга миннатдорлик билан назар ташлаймиз ҳамда истиқболда юзага келадиган янги имкониятларни орзиқиб кутамиз. Америка халқи номидан демократик Ўзбекистоннинг барқарор гуллаб-яшнаши йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деб Америка Қўшма Штатларининг бу борадаги самимий тилакларини билдираман.

Ҳурмат билан,

                                                                                                                                                   Дональд Ж.Трамп,
                                                                                                                                  Америка Қўшма Штатлари Президенти

 



Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар