“Алпомиш” достонининг янги талқини

17:33 02 Апрель 2019 Lifestyle
2114 0

I Халқаро бахшилик санъати фестивали доирасида Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул ўғли томонидан ёзиб олинган “Алпомиш” достони китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда фестиваль Матбуот марказидан хабар берилмоқда.

Ушбу достон Сурхондарё бахшилик санъатига тегишли тўртинчи — янги талқини ҳисобланади.

Достонлардаги умумий воқеалар ўзгармаган бўлса-да, улар бири-биридан ҳажм, мотивлар, баъзи эпизодлар бутунлай бошқача бадиий йўсинда тасвирлангани билан ажралиб туради. Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул талқинида ҳам шу жиҳатлар кўзга яққол ташланади.

“Китоб тақдимотида сўзга чиққанлар “Алпомиш” достонининг ўқувчилар қўлига етиб боргунга қадар жараёнлар, асарнинг моҳияти ва бошқа вариантларидан фарқли жиҳатларини айтиб ўтишди. Янги “Алпомиш” достонида воқеалар ўзгармайди, аксинча, бадиий ифодаси жиҳатидан халқ бахшиларининг сўз қочиримлари билан мукаммаллашиб, вақт, давр маконга қараб, ижро вақтида бойитиб борилади. Шу сабабли олимлар томонидан уларнинг ҳар бири мустақил бадиий асар сифатида ўрганиб келинмоқда”, дейилади хабарда.

Анжуманида Абдуназар бахши Поёновнинг “Олтин қобоқ”, Чорша бахши, Шоберчи бахши Болтаев ва Абдуназар бахшининг “Малла савдогар” достонлари тақдимоти ҳам ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019