“Аъло таътил” лойиҳаси доирасида 192 нафар ёш Сурхондарёда ҳордиқ чиқармоқда

16:05 04 Январь 2019 Жамият
333 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Аъло таътил” лойиҳасига Сурхондарё вилоятидаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да старт берилди.

“Аъло таътил” дам олиш ва ижод оромгоҳида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 192 нафар аълочи ўқувчилар ҳордиқ чиқаришади.

— Ушбу лойиҳага иштирок этиш истагини билдирган 1000 нафарга яқин ўқувчилар ичидан 192 нафарини танлаб олдик. Лойиҳада фан олимпиадаси ғолиблари, чоракни аъло баҳолар билан тугатган, дарсларни намунали ўзлаштирган энг фаол ва аълочи ўқувчилар жам бўлишган. Бир ҳафта давомида ўқувчи-ёшларимиз биргаликда янги лойиҳалар устида ишлаб, мароқли ҳордиқ чиқаришади, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири Дурдона Раҳимова.

Лойиҳа давомида ўқувчи ёшлар учун турли спорт тадбирлари, маданий дастурлар, саёҳатлар ташкил этилади. Бу эса, мамлакат ёшларининг ўзаро тажриба алмашишлари, таътил даврини фойдали ва мазмунли ўтказишларида айни муддао.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019