Алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли 10 фоизга камаяди

18:36 25 Декабрь 2018 Жамият
393 0

Иллюстратив фото

Тадқиқотларга қараганда, юртимизда йиллик ўлим ҳолатларининг 78 фоизи ноинфекцион касалликлар сабабли содир бўлар экан. Яна бир статистика, фуқароларнинг ярми ортиқча вазнга эга ва ҳар ўнта юртдошимизнинг иккитасида семизлик аниқланган. Аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин даражаси юқори экани қайд этилган. Уларнинг 3 дан 1 қисмида эса қон босими юқори.

Мазкур нохуш ҳолатлар кўпинча бирламчи тиббий муассасаларда юқумсиз касалликларга чалиниш хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш тизимининг ривожланмагани, соғлом турмуш тарзи етарлича тарғиб этилмаётгани билан бевосита боғлиқ.

Президентимизнинг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ан шундай муаммолар ечимига қаратилган.

Қарор билан 2019 — 2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси ва Дастури тасдиқланди. Хўш, бу муддат давомида нималарга эришилади? Буни Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази материалида келтирилган қуйидаги рақамлар билан изоҳлаш мумкин:

  • аҳолининг мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш ҳажми 15 фоизга ошади;
  • ош тузининг истеъмоли 15 фоизга, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли 10 фоизга камаяди;
  • ноинфекцион касалликларни даволаш, тиббиёт муассасаларини диагностика ускуналари ва дорилар билан таъминлаш даражаси 50 фоизга етади;
  • юқори хавфли ва ноинфекцион касалликларга чалинган беморларнинг камида 50 фоизи тегишли терапия ва консультациялар билан таъминланади;
  • аҳолининг юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлардан эрта ўлим 10 фоизга камайишига эришилади. 

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019