Алишер Усмоновнинг собиқ ҳамкори “прослушкалар” бозорининг катта қисмини эгаллади

17:09 14 Август 2019 Жамият
100 0

Иллюстратив фото

Россиядаги “Цитадель” холдинги таркибидаги “МФИ-Софт” компанияси оператив-қидирув тадбирлар тизимлари(ОҚТТ) учун қурилмалар ишлаб чиқариш бозорининг 80 фоизини қўлга киритди. Мазкур компания раҳбари бир пайтлари киберспорт соҳасида миллиардер Алишер Усмонов билан ҳамкорлик қилган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълумот учун, ушбу тизим тезкор ходимлар ва маълумотлар базаси ўртасидаги алоқани таъминлайди.  Россияда 2018 йил 1 июлидан бошлаб “Ярова қонуни” кучга кирган. Ушбу қонунга кўра, мобиль операторлар ва интернет провайдерлар фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни сақлаши, ФХХ ҳамда бошқа кучишлатар органларга зарурат туғилганда тақдим этиши шарт.

Ушбу қонун кучга киргандан сўнг, “МФИ-Софт” даромади 10,3 млрд. рубль, соф фойдаси эса 2,07 млрд. рублга етди.

Қонунга мувофиқ, Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат (Роскомнадзор)дан алоқа соҳасида лицензия олган барча компаниялар ОҚТТни ўрнатиши шарт. Боз устига, улар буни ўз ҳисобидан амалга оширишлари керак. Йирик мобиль операторлар ҳисоб-китобига кўра, ушбу мақсадлар учун уларнинг ҳар бири ўнлаб миллиардлар сарфлашга мажбур бўлишган.

“Цитадель” холдинги 2016-2018 йиллардан бошлаб, яъни “Ярова қонуни” кучга киришидан олдин ОҚТТ соҳасида фаолият юритадиган компанияларни сотиб олишга киришган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019