Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитаси таркибидан жой олди

11:20 10 Август 2018 Спорт
364 0
Фото: Forbes

Халқаро олимпия қўмитаси ўз комиссияларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Эътиборлиси, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, йирик ишбилармон Алишер Усмонов ҳам мазкур рўйхатдан жой олди.

Ўз навбатида комиссиялар таркибига россиялик яна бир қатор спорт соҳаси вакиллари киритилди.

Уларнинг ичида Россия теннис федерацияси президенти Шамил Тарпишев, лангарчўпда сакраш бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Елена Исинбаева, синхрон сузиш бўйича беш карра олимпиада чемпиони Анастасия Давидова, Европа ўқ отиш конфедерацияси президенти Владимир Лисин, РФ спорт вазири Павел Колобоков ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Усмонов “Арсенал“ клубидаги акцияларини сотгани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар