Алишер Усмонов энди Англиянинг бошқа бир жамоасини сотиб олиш ниятида

18:11 07 Сентябр 2018 Спорт
1596 0
Фото: Fedpress

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов “Арсенал”даги улушини сотганига қарамасдан, Британияда футболга инвестиция киритиш фикридан қайтаётгани йўқ. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Хабарда қайд қилинишича, 64 ёшли бизнесмен айни вақтда Англиянинг учинчи дивизионида иштирок этаётган Лондоннинг “Чарльтон” футбол клубини сотиб олишга қизиқиш билдирган. Лондон клубининг амалдаги хўжайини Ролан Дюшателе жамоани 2014 йилда 20 миллион фунт эвазига сотиб олган. Ҳозирда у худди шу суммага клубни сотишга тайёрлигини билдирган.

Айни вақтда “Чарльтон”нинг йиллик зарари ўртача 10 миллион фунт стерлингни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Усмонов “Арсенал”даги 30 фоизлик улушини акцияларнинг назорат пакетига эгалик қилувчи Стэн Кронкега 600 миллион фунт эвазига сотиб юборганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019